Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожикистон Ўзбекистондан олган $200 млн. қарзни тўлашини билдирди

Тожикистон Ўзбекистондан олган $200 млн. қарзни тўлашини билдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон Молия вазирлигининг эълон қилишича, молиявий бўҳронга қарамасдан, Душанбе Ўзбекистон ва Эрондан олган қарзларини қайтариш имконига эга. Тожикистоннинг Ўзбекистондан қарзи 200 миллион АҚШ долларига тенг. Бу қарзнинг босқичма-босқич тўланиши айтилди. Тожикистон Молия вазирлиги қўшни мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Эрондан бўлган қарзларнинг ҳаммаси тўланишини маълум қилди. Тожикистон Молия вазирлиги давлат қарзлари ва сармояларни жалб қилиш идораси раҳбари, Аҳлиддин Нуриддинзода 3 август куни Озодлик радиоси билан суҳбатда мазкур хабарни тасдиқлади ва “ҳақиқатан ҳам, Тожикистон баъзи мамлакатлардан бўлган қарзларини босқичма-босқич тўлайди”, деди. Нуриддинзоданинг айтишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойида давлат қарзи Ўзбекистондан 2 миллиондан кўпроқ, Қозоғистондан 0,61 миллион доллар, Эрондан 4,5 миллион доллар ва Қувайт тараққиёт фондидан 3,75 миллион долларга ошган. Тожикистоннинг Ўзбекистондан бўлган умумий қарзи эса 200 миллион долларга тенгдир. Молия вазирлиги масъулларига кўра, Тожикистон дунёнинг баъзи мамлакатлари, жумладан Россияда юз бераётган иқтисодий инқирозга қарамасдан, ўз қарзларини тўлашга қодир.
Мой аккаунт