У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистондаги суннат тўйларнинг гимнига айланиб, 22 йилдан бери тилдан тушмаëтган “Тойчоқ бола, той бола” қўшиғи "Таниш қўшиқлар" саҳифасининг бугунги мавзуси бўлди. Ўзбекистон мустақил бўлганидан бир йил ўтиб, "Мустақиллик майдони"даги байрамда айтилган бу қўшиқ ўзбек болаларига бағишланган илк миллий қўшиқ сифатида тарихга кирди. Бундан олдин Ўзбекистондаги совет болаларига аталган¸ пионер ва комсомоллар улуғланган мафкуравий қўшиқларни Шерқўзи Ғозиев ижро қилар эди. Бу қўшиқларда мактаб боғида ҳашар қилаëтган¸ пионерлар уйида авиамодел ясаëтган шаклан ўзбек, мазмунан совет болалар қиёфаси тараннум қилинар эди.