“Ўрис динига кирди” деб пичоқланган аëл: Мен динимни ўзгартирганим йўқ
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Эри тарафидан пичоқланиб, тузалиб чиққан 31 яшар сайрамлик, икки фарзанднинг онаси Умида Норметова 12 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда қамоқдаги эри билан учрашгани ва эрининг кечирим сўраганини айтди. Умида Норметова эри пичоқлагани ортидан ижтимоий тармоқларда мазах қилингани ва ноўрин танқидларга нишон бўлганидан нолиди. Мен тирикман - Кўпчилик мени ўлдига ҳам чиқаришди. Мана мен тирикман, ўлганим йўқ. Бўйрагим ҳам олинмади. Жигар ва ўпкамдан олган жараоҳатлар битиш арафасида. Врачларга раҳмат. Аммо қалбимга етган озорнинг битиши қийин бўляпти,- дейди суҳбатдош. 12 ноябр куни Умида Норметованинг эри Хайрилла Норметов турмуш ўртоғини “ўриснинг динига” кирди, дея пичоқлаганини иддао қилинган видеони тарқатган эди. Ана шундан кейин Норметов қамоққа олинган эди.