Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўш воқеалари: Жиноят ишларининг 70 фоизга яқини фош этилмади

Ўш воқеалари: Жиноят ишларининг 70 фоизга яқини фош этилмадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўшда 2010 йил июнидаги этник тўқнашувлар пайтида содир этилган жиноятлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишларининг қарийиб 70 фоизи фош қилинмай қолиб кетди.Қирғизистон Бош прокуратураси буни оммавий тартибсизликларда одам ўлдириш, бировнинг мулкига тажовуз қилиш ва одам ўғирлашга алоқадор оғир жиноятларни содир этганларнинг шахси аниқланмагани билан изоҳламоқда. Ўш воқеаси юзасидан 2010 йили жами 5 646 жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг аксарияти тўновчилик, ўғирлик, қароқчилик, бировнинг мулкига зарар келтириш, ўт қўйиш, зўрлаш ва одам ўлдириш каби оғир жиноятлар. Қирғизистон Бош прокуратурасининг 2015 йилнинг июнь ойигача бўлган маълумотига кўра, умумий қўзғатилган жиноят ишларининг 1 793 жиноят иши фош қилинган. Шунда фош қилинмаган жиноят ишларининг умумий кўрсатгичи 68 фоизни тузади. Унинг ичидан 1 400дан ортиқ жиноят иши вақтинча тўхтатилган, баъзилари терговдан қисқартирилган. Шундай қилиб, судга 336 жиноят иши юборилган. Қирғизистон Бош прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Темирбек Бекмамат ўғли Ўш воқеалари юзасидан оммавий тарзда жиноят ишларининг очилишининг ўзи тўғри бўлмаган деб ҳисоблайди: - Бундай кўп жиноят ишларини очишнинг кераги йўқ эди. Қўзғатилганидан сўнг ўша жиноят ишлари фош қилиниши керак.Бироқбир ҳил эпизоддаги жиноят ишлари бириктирилиб, шунга яраша ҳуқуқий баҳо берилиши керак эди. Оммавий тартибсизликлар пайтида жиноятлар гуруҳларга бирлашган одамлар томонидан содир этилган. Ўшанда уларнинг ким экани аниқланмаган. Тартибсизликлардаиштирок этган ҳар бир одамни топиб, жавобгарликка тортиш қийин иш, - деди Темирбек Бекмамат ўғли.
Мой аккаунт