Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўшда "Маҳмудийлик" оқими пайдо бўлганини унинг асосчиси, дейилган имом инкор этди

Ўшда "Маҳмудийлик" оқими пайдо бўлганини унинг асосчиси, дейилган имом инкор этдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистонда 33 та оқимга мансуб бўлган 2435 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Суд қарори билан 13 та ташкилот террористик ва экстремистик, деб тан олиниб, фаолияти тўхтатилган. Бу маълумотни Озодлик билан қирғизистонлик эксперт, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш масалалари бўйича мутахассис, Ислом маданияти илмий тадқиқот маркази раҳбари Бегижон Аҳмедов ўртоқлашди. Ўшдан олинган хабарларга қараганда, Қирғизистонда 34- оқим пайдо бўлганга ўхшайди. Бироқ янги оқим асосчиси деб аталаётган ўшлик имом ўзи билан боғлиқ гап-сўзларни рад этди. Қирғизистонлик тингловчиларимиздан бири ўтган ҳафтада Ўшда "Маҳмудийлик", деб аталадиган янги исломий оқим пайдо бўлиб қолгани тўғрисида хабар берар экан, бу оқимга эргашувчилар "қимиз ва от гўштини ҳаром, деб билишлари, исломий олимларга менсимай қараётганлари", тўғрисида ёзди. Қирғизистоннинг собиқ қозиси, ислом олими Содиқжон ҳожи Камолиддиннинг айтишича, Ўшда чиндан ҳам "маҳмудийлар" деган атама пайдо бўлган. - "Маҳмудийлар", деган сўз яқинда, бир ойча олдин пайдо бўлди. Ўшда Маҳмуджон қори деган бир имомимиз бор. Мусулмонларни баъзи шубҳаларга, ҳар-хил ўйларга солиб қўядиган, ёки уларни иккиланишларга олиб борадиган сўзлар чиқиб туради у кишидан, деди Содиқжон ҳожи Камолиддин.
Мой аккаунт