Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Ўзагротехсаноатхолдинг": Пахтани қўлда териш қимматга тушаяпти, машина теримига ўтишимиз керак

"Ўзагротехсаноатхолдинг": Пахтани қўлда териш қимматга тушаяпти, машина теримига ўтишимиз керакУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда етиштириладиган пахтани териб олиш учун 10000 та машина керак. Шундагина ҳосилни териб олишниқарийб 100% га механизациялаштириш мумкин. Бу ҳақда Подробно.уз сайтига "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти раиси Нодир Отажонов айтди. "Пахта теримини механизациялаштириш мамлакатимиз учун устувор вазифа ҳисобланади. Бу вазифа машиналарни ишлаб чиқаришдан тортиб, далаларни машинага мослаш, чигит экиш, культивациялаш каби бошқа чораларни ўз ичига олади. Рақамларга келадиган бўлсак, бундай машиналар учун мамлакат эҳтиёжи 5000 дан 10000 тагачадир", - деган Отажонов. "Ўзагротехсаноатхолдинг" раисига кўра, шу кунда мамлакатда йилига кўпи билан 1000 тадан 1500 тагача пахта териш машинаси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу йил 600 та машина ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. "Келаси 5 йил давомида катта суръатлар билан олға силжиймиз, деб ўйлайман. Қисқа вақт ичида биз теримни механизациялаштиришимиз лозим, чунки қўл терими жуда кўп одамни жалб қилувчи ўта қимматга тушадиган тадбир эканлигини биламиз. Янги холдинг компанияси яратиш нисбатан қисқа вақт ичида бундай глобал муаммоларни ҳал қилишни назарда тутади. Мен келаси йилгача ички бозорга камида 1000 та пахта териш машинаси етказиб берилади, деб ўйлайман", - деган холдинг раҳбари.
Мой аккаунт