У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти филиали бошлиғинининг ўринбосари Акпар Баҳриев 5 сентябрда ўтказилган йиғилишда ўз қўли остида бўлган мутахассис ходимларни бўралаб ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиофайл Озодлик таҳририятига келиб тушди.
“Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятига қарашли ҳудудий филиал бошлиғининг ўринбосари ўз ходимлари, жумладан корхона муҳандиси Ботир Тўраевни бир ярим соат давомида юзлаб марта ҳақорат қилади.
45 яшар Акпар Баҳриев Озодликка шундай йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади, аммо, корхона ходимларини сўкмаганини айтди.
Корхона раҳбари Шукрулло Маҳмудов эса “ўша кунги жанжал” юзасидан ички текширув бошлатилганини билдирди.
Акпар Баҳриев 5 сентябрь куни эрталаб соат 11да Самарқанд вилояти газ таъминоти филиали биноси кичик мажлислар залида ўтказган йиғилишнинг аудиофайлини айни йиғилишда иштирок этган ходимлардан бири Озодликка 8 сентябрда тақдим этди.
Бу аудиофайлда уятли сўзлар шунчалар кўпки, уни шундайлигича эшиттириш ахлоқ қоидаларига мутақо тўғри келмайди.
Аудиони Озодликка йўллаган шахснинг айтишича, мажлисда беш аёл дохил 60га яқин ходим иштирок этган.