Uzbek 2010 йилда ўқ еган 9 ёшли қизалоқ ёрдамга муҳтож
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2010 йилнинг 19 майида Жалолободнинг Сузоқ туманидаги милиция бўлимида содир этилган отишмада оғир яраланиб ногирон бўлиб тўшакка михланиб қолган ўша пайтдаги 4 ёшли Кубро шу кунларда 9 ёшга тўлди ва у барча муруватли одамлардан ўзининг оёққа туришида кўмак беришларини сўрамоқда.
-Мени юргим келаяпти, менга ёрдам беринглар. Мен ҳам ўртоқларим билан бирга юргим келаяпти.. .
Бу эндигина 9 ёшини қаршилаган Кубро Маҳамадқодированинг ич --ичидан отилиб чиққан нажот илтижоси.
2010 йилнинг 19 майида ўша пайтда эндигина 4 ёшга тўлган Куброларнинг уйи яқинида жойлашган Жалолобод вилоят Сузоқ тумани Ички ишлар бўлимида отишма содир бўлади.
Ҳовлида ўйнаб юрган Кубро отишмадан қўрқиб уй ичига кириб улгурмай, дайди ўқ келиб тегди.