Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Бекобод цемент заводида икки ишчини тупроқ босиб қолди

Uzbek Бекобод цемент заводида икки ишчини тупроқ босиб қолдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистоннинг Бекобод шаҳридаги цемент заводида душанба куни корхонанинг икки ишчиси тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, завод бункеридаги цемент қоришмаси учун ҳозирлаб қўйилган 400 тонналик тупроқ ишчилар устига ағдарилиб кетган. Цемент заводининг Озодлик боғланган ходимларидан бири тупроқ остидан икки кишининг жасади кавлаб олинганини билдирди. - Ҳалок бўлганлардан бири Қаршибоев Ғулом, 32 ёшида, дозировшчик бўлиб ишлар эди. Яна бири Қобил Абдураззоқов, 47 ёшда, у ҳам дозировшчик эди. Улар бункер остида ишлаётганида 20 метр баландликдаги бункердаги цемент қоришмаси учун ҳозирлаб қўйилган тупроқ уларнинг устига ағдарилган. Тасаввур қилинг 400 тонналик тупроқ, жуда катта, уйдай катталикдаги тупроқ босиб қолган. Бирининг жасади бир ярим соатда, иккинчисиники тўрт соатда кавлаб олинди. Иккалови ҳам жон таслим қилиб бўлган экан,- деди заводнинг исми сир қолишини истаган ходими. Ҳозирда Бекобод милицияси ва прокуратураси ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Заводнинг техника хавфсизлигига масъул бир қанча ишчиси сўроқ қилинмоқда.
Мой аккаунт