Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек имомлари: Тарозийларнинг бугунги авлоди - Баҳодирхон Тарозий

Ўзбек имомлари: Тарозийларнинг бугунги авлоди - Баҳодирхон ТарозийУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жанубий Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида яшаётган 42 яшар Баҳодирхон Тарозий Марказий Осиёнинг халқлар зеҳнияти, диний қадриятлар ва мураккаб ижтимоий-иқтисодий сиёсатлар кесишган нуқтасида яшаётган имомлардан биридир. Озодлик билан суҳбатда бу киши ўз фаолияти билан бирга аждодлари -- буюк Тарозийлар ҳақида ҳам сўзлаб берди. Диндорлар бошига иш тушган даврга тўғри келган ёшлик Қозоғистоннинг Жамбил - ҳозирги Тароз шаҳрида яшаётган 42 яшар имом Баҳодирхон Тарозийнинг авлодлари Марказий Осиё мусулмонлари ва бу минтақадаги туркий халқлар мустақиллиги учун курашган Мубашширхон Тарозийга бориб тақалади. - Жамбил шаҳри -- 1997 йилдан номи Тароз бўлган шаҳарда туғилганман. Маълумотим олий, Наманганда политехника институтини битирганман. 1988-90 йилларда Наманганда диний сабоқларни олганман. Қариндоршларим Наманганда турарди. Шуларникига бориб, ўқиб-ўрганганман. Ҳам дунёвий, ҳам диний илмларни олганмиз. У вақтда ҳамма оларди диний билимни. "Муалими соний", "Қуръон", "Тажвид", "Матлуби қироат"ларни ўрганганмиз, - дейди Баҳодирхон Тарозий.
Мой аккаунт