Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek "Исломий давлат" янги жангариларни Марказий Осиёдан ёлламоқда

Uzbek "Исломий давлат" янги жангариларни Марказий Осиёдан ёлламоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
АҚШлик экспертлар ва Давлат департаменти мулозимлари Марказий Осиё "Исломий давлат" учун янги жангариларни ёллаш марказига айланганидан хавотир билдирмоқда. Таҳлилчилар террор гуруҳ ёшларни, асосан, иқтисоди заиф, инсон ҳуқуқлари топталаётган мамлакатлардан ёллаётгани боис, бу минтақа ИД нишонига тушди, деган хулосада. АҚШдаги экспертлар "Исломий давлат" сафига қўшилаётганлар таркиби ва уларни бу йўлга тортаётган сабабларни таҳлил қиларкан, террорчи гуруҳнинг янги жангариларни иқтисодий аҳволи ночор, ҳукуматлари нодемокртик ва репрессив бўлган мамлакатлардан қидираётганига эътиборни қаратмоқда. Натижада, Марказий Осиё минтақаси "Исломий давлат" учун рекрут марказига айланиб бораётгани тобора яққол кўринмоқда. БМТ берган ҳисоботга кўра, ИД аъзоларининг 25 мингга яқини дунёнинг 100дан ортиқ давлатидан борган жангарилардир. АҚШ ҳукуматининг Террорга қарши кураш маркази ҳисобича, хорижлик жангарилар орасида юзлаб тожикистонлик, қирғизистонлик ва 1 мингдан ортиқ қозоғистонлик бор. Бу ҳисоботда ўзбекистонлик жангарилар сони ҳақида бирор маълумот берилмаган. Зотан, Марказий Осиёнинг номи тилга олинган давлатларида ҳукуматлар жангари фуқаролари ҳақидаги расмий рақамларни эълон қилиб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати эса бу борада бирор расмий маълумот бергани йўқ.
Мой аккаунт