Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний мол олиб ўтган ака-укалар отилди. Бири ўлди.

Ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний мол олиб ўтган ака-укалар отилди. Бири ўлди.У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
4 апрель куни Андижон вилояти ҳудудидаги ўзбек-қирғиз чегарасида ўзбек аскари қорасувлик уч ватандошига ўт очди. Вилоят ҳуқуқ тизими мулозимининг Озодликка айтишича¸ чегарани ноқонуний кесиб ўтаëтган пайтда отилганлардан бири - 24 яшар Аҳлиддин Деҳқонов олган жароҳатлари оқибатида вафот этган, унинг акаси ва яна бир шериги ҳозирда шифохонада даволанмоқда. Воқеа 4 апрель куни соат 20:25 да Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳудудида содир бўлган. Воқеа тафсилотларидан яхши хабардор маҳаллий мулозимга кўра, ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтаётган уч нафар қорасувлик йигит ўзбекистонлик ҳарбий томонидан отилган. "9228-сонли ҳарбий қисм ҳарбийси, фарғоналик 31 яшар аскар Х.Н.С. (Озодликда аскарнинг тўлиқ исми шарифи бор.- таҳр) Қорасувда яшовчи уч йигитни отган. Яраланган йигитлардан иккитаси ака- ука Одилбек билан Аҳлиддин ва уларнинг шериги Нозимбек Қорасув шаҳар Шошилинч тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган”, деди тафсилотлардан хабардор мулозим. Қорасув шаҳар Шошилинч тиббий ёрдам марказидан олинган маълумотга кўра, яраланган йигитлардан бири - 24 яшар Аҳлиддин Деҳқонов олган жароҳатлари туфайли жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мой аккаунт