Sunday, 02 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Моддий ёрдам кимларга берилади?

Uzbek Моддий ёрдам кимларга берилади?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
OzodJavobнинг навбатдаги сонида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш тартиб-қоидалари борасида суҳбатлашамиз. Моддий ёрдам масаласида боқувчисини йўқотган оилалар, ногирон шахслар, камбағал оилалардан Озодликка бўлган мурожаатларда бу ёрдамнинг кимларга берилиши, тури, миқдори, қай тартибда бўлиши борасида саволлар бўлди. Жумладан, самарқандлик Рустам ака кам таъминланган оилаларга давлат томонидан бепул бериладиган қорамол борасида қизиқди. "Мен маҳалла қўмитасига қорамол сўраб борсам, "сизга бермаймиз", дейишди. Ўзим иккинчи группа ногирониман. Хотиним ҳам ногирон. Вояга етмаган икки ёш болам бор. Нимага, биз кам таъминланган оила ҳисобланмаймизми? Ахир бепул қорамол шунақа оилаларга берилади-ку. Илтимос, моддий ёрдам кимларга берилиши борасида батафсил маълумот берсангиз", дея мурожаат қилди самарқандлик Рустам ака. Дастлаб кам таъминланган оила иборасига аниқлик киритсак: Амалдаги қонунларга кўра, моддий ёрдам бериладиган кам таъминланган оилаларни аниқлашнинг ўзига хос тартиби бор.
Мой аккаунт