Tuesday, 11 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Москвада муҳожирлар ҳақида филм олинади

Uzbek Москвада муҳожирлар ҳақида филм олинадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россияда эндигина ташкил топган "Dallol.ru" ахборот портали ижодкорлари Россияда яшаётган ўзбек муҳожирларини янги фильм танловига таклиф этмоқда. Бундан ташқари, "Dallol.ru" маълумот ҳамкорлиги муҳожирларга ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ ва озарбайжон тилларида муҳожирларнинг миграция ва бошқа масалаларига оид маслаҳат беришни йўлга қўйди. Лойиҳа бошқарувчиси Тойир Мақсудий Озодлик билан суҳбатда истаган интернет фойдаланувчиси қандай қилиб бу сайт орқали даромад олиши мумкинлигини тушунтириб берди. Россия Интернет майдонида ўзбек тилида яна бир ижтимоий-маълумот портали ишга тушди. "Dallol.ru" деб ном олган маълумот ҳамкорлиги портали Россияда меҳнат қилаётган ва ижодга бефарқ бўлмаган муҳожирларни кўп серияли фильмда иштирок этишга таклиф этмоқда. Бу фильмнинг сценарийси тайёр, аллақачон роллар кастинги ҳам бошланиб кетди, дейди лойиҳа тўғрисида Озодликка қўшимча маълумот берган"Dallol.ru" ижодкорлар гуруҳи бошқарувчиси Тойир Мақсудий. - Биз ҳозир передача ва сериал олиш ҳаракатидамиз. Бизнинг асосий бўлимимиз Интернет телевидение бўлади. Шу орқали биз муаллифлик дастур ва киноларимизни қўймоқчимиз. Шунинг учун, Москвада ишлаб яшаётган қобилияти бор кинога тушиши келганларни ижод уюшмасига эшитган билганларни таклиф қиламиз,- дейди лойиҳа раҳбари.
Мой аккаунт