Sunday, 05 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Москвада "Палов саммити" бўлиб ўтди

Uzbek Москвада "Палов саммити" бўлиб ўтдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Москвада илк маротаба "Палов саммити" бўлиб ўтди. Россия пойтахтида йиғилган энг сара ошпазлар паловнинг 20 ортиқ турини тайёрлаш бобида беллашди. Саммитга келганлар айнан ўзбек паловхонтўраси "таомлар шохи" унвонига эга экани бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдилар. 15 июн якшанба куни Москва марказидаги Дорогомиловский бозорида "Палов саммити" ошпазлар чемпионати бўлиб ўтди. "Шарқ Формуласи" Халқаро фестивали ва таниқли москвалик ўзбек таомлари устаси Ҳаким Ғаниев ташаббуси билан ўтказилган беллашувда сотилган ҳар бир лаган ошдан тушган даромад ногирон ва касал болаларга кўмаклашувчи "Линия жизни" жамғармасига ўтказилиши айтилди. Ошпазлар нафақат анъанавий ўзбекча, балки паловнинг турли халқларда мавжуд бошқа турларини тайёрлашда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Саммит иштирокчилари ҳиндча, тожикча, афғонча, вегетариан, яҳудийча, хоразмча, фарғонача, озарбайжонча, эронча, анъанавий тўй оши, турли экспериментал ва ҳатто, италянча палов турларини тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашди. Москвадаги италян ресторани бош ошпази Марко Черветти усмонли-хитойча ошни тайёрлаш учун мусобақада иштирок этганини айтди. Марконинг бобоси бир вақтлари Марказий Осиёдан Туркияга келиб ўрнашиб қолганлардандир.
Мой аккаунт