Ўзбек муҳожири Россия қонунига ўзгартиш киритиши мумкин
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
013 йил 3 июн куни Россия Конституциявий судида Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Гадоевнинг иши юзасидан чиқарилган қарор қонунийлиги текширилди. Маҳаллий фуқаро томонидан отиб кетилган ва тасодиф туфайли тирик қолган Баҳодир суднинг қароридан норози экани, адолат истаги уни Россия Конституциявий судигача етаклаб келганини Озодликка гапириб берди.
"Мен охиригача бораман!"
3 июн куни Россия Конституциявий судининг очиқ маҳкамасида ғайриоддий иш кўриб чиқилди.
40 ёшли самарқандлик Баҳодир Гадоев ўз ҳаққини талаб қилиб, Россия Конституциявий судигача борган биринчи ўзбек мардикоридир.
Санкт-Петербургда қассоблик қилиб юрган Баҳодир 2011 йилда бир зўравон томонидан отиб кетилгани ва ногирон бўлиб қолгани, суд эса жиноятчига атиги 3 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганидан норози эканини Озодликка гапириб берди.