Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек муҳожирлари орасида қирғиз паспортига талабгор кўпайди

Ўзбек муҳожирлари орасида қирғиз паспортига талабгор кўпайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россияда ишга ўрнашмоқчи бўлган ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Қирғизистон паспортини олаётгани кузатилмоқда. Айрим мутахассислар бу ҳолни Қирғизистон миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаяптилар. Қирғизистонлик Айбек олти йилдан буён Москвада қурувчи бўлиб ишлаб келади. Унинг айтишича, кейинги пайтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар орасида Қирғизистон паспортига талаб кучайган. - Бизнинг паспорт билан ишга ўрнашиш осон. Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқига киришидан аввал ҳам, қўшилганидан кейин ҳам қирғиз паспортини ўзбек, тожиклар кўп олаётганини эшитяпмиз. Масалан, Москвадаги Қозон вокзалида истаган ҳужжатни ясаб беришади. Уларда бизнинг ID картани тайёрловчи аппаратлар ҳам бор экан, - дейди Айбек Озодликнинг қирғиз хизматига берган суҳбатида. Москвадаги Қозон вокзалидан ташқари метро бекатларида ва кўчаларда ҳам “паспорт қилиб бераман” деб, хизматини очиқ таклиф қилувчиларни учратиш мумкин. Уларнинг хизматидан фойдаланувчилар орасида Қирғизистон фуқаролари ҳам бор. Айни пайтда Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилганидан бошлаб қалбаки паспорт ясатувчилар кўпайиши мумкинлиги юзасидан хавотирлар янграй бошлади. “Жани муун” ҳаракати етакчиси Мавлян Асқарбековга кўра, бу ҳол Қирғизистоннинг миллий хавфсизлиги учун таҳдиддир: - Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилганида бу тенденция кучайди. Ўзбекистон билан Тожикистон иттифоққа қўшилмагани боис у давлат фуқаролари иттифоқдагилар учун кўзда тутилган енгилликлар билан ишлашни истайди. Бу ҳолдан чиқишнинг бир йўли – арзон, қалбаки паспорт сотиб олиб, ишга жойлашишдир. Бу кўринишни йўқ қилиш учун паспорт чиқариш, паспорт беришда зарур ишларни олиб бориш, бу соҳада ислоҳот ўтказиш керак. Акс ҳолда, бу мамлакат миллий хавфсизлиги учун хатар туғдиради, - дейди Мавлян Асқарбеков.
Мой аккаунт