Sunday, 16 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Наманганда сел келди, 3 одам нобуд бўлди

Uzbek Наманганда сел келди, 3 одам нобуд бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Наманган вилоятининг Поп тумани Чодак қишлоғини сел олиши оқибатида бир ёш оиланинг уч аъзоси нобуд бўлди. Маҳаллий расмийлардан олинган маълумотга кўра, ўтган тунда кучли ёмғир ёққан ва тонгга яқин қишлоққа ёпилирган сел 28та хонадонни ювиб кетган. Айни пайтда Наманган вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва прокуратура вакилларидан иборат махсус гуруҳ ҳалокат кўламини ўрганаётгани айтилмоқда. Чодак қишлоғидан Озодликка боғланган манбанинг хабар қилишича, қишлоққа қирдан ёпирилган сел ўзи билан қуюқ лойқа ва шағал уюмини олиб келган: "Чодакнинг бозорини ва уни тепасидаги маҳалани сел ювиб кетди, даҳшат, шағални бир неча камазлаб олиш мумкин кўчалардан, битта оила ҳалок бўлди, сел ёппасига уйни тагига шағал билан кўмиб қўйди. 11:00 да кўмишди бугун, сел кеча соат 21:00 ларда бошланди, одамлар кўча эшигини тираб турган сувнинг босимидан, афсуски бу оиланиен омади келмади. Сувнинг катта оқимини йўлидаги уй бўлган, 20 минут ичида уйдан асар қолмади, кўчалар ва ҳовлилар шағал гирдобида қолган. МЧС (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги-таҳр.) келиб кўриб кетади, маҳалла ўзи тозалайди шағални, ўзи МЧС нимага керак? Кўчадаги катта тошлар дарвозаларни пачоқ қилиб қўйган, даҳшат, худди цунами. Айтганча, ҳалок бўлганларни ковлаб олишди, болани эса эксковатор ковлаб олди", деб ёзди Озодлик манбаси.
Мой аккаунт