"Кулгу санъати реанимацияда"
"Миллион" гуруҳининг "Тошкентда тошкентлик камайиб кетди" томошасини шарҳлаган ўзбек кулгу санъатининг энг машҳур устаси Обид Асомов ҳам¸ маҳаллийчилик ғоясининг саҳна¸ айниқса¸ бир пайтлар йўли узун ва тоши оғир бўлган "Истиқлол" саройи саҳнасига чиқишини "хунук" ҳодиса деб баҳолайди:
- Олинган тема ҳақиқатан жуда ҳам ақлли тема эмас. Гап йўғида гап¸ деб гапиришган¸ шекилли. Биринчидан, катта саҳнада гапирадиган мавзу эмас. Ўзбекистон бўйича назаримда унақа гап қолмаган "сан тошкентликмисан, сан андижонликмисан" деган. Агар бунинг ҳаммасини бўлак-бўлак қилиб¸ ҳамма ўзи туғилган жойга кетсин¸ дейдиган бўлсак, Ўзбекистонни 13 та ҳудудга бўлиб ташлаш керак. Яхши ҳид келмаяпти бу гапдан. Кулдирадиган гап ҳам эмас, сатира ҳам эмас. Унда ҳеч куладиган жойнинг ўзи йўқ. Ким қаерда туғилганлигининг нима аҳамияти бор?
Бир латифа бўларди. "Қаерликсиз?" деса, "Мен францияликман" дейди. "Қаерликсиз?" деса, "Мен францияликман" дейди. "Сизнинг паспортингизда Лондонда туғилган деб ëзилганку" деса, "Менга қаранг. Лондонда туғилган бўлсам, нима қилибди? Мен францияликман" дейди. "Йўқ, Лондон деб ëзилганку" деса, "Ака, агар ит отхонанинг ичида туғилса, от бўлардию" дейди. Шунга ўхшаб ажратиш керак эмас. Инсон қаерда маъқул бўлса, ўша ерда яшайди, Тошкентдами, Фарғонадами, Андижондами. Шунинг учун¸ бу биринчидан болаларнинг бўшлиги, болаларнинг уқувсизлигидан деб ўйлайман.
Тўғрисини айтаман¸ умуман бизнинг мамлакатда охирги пайтда кулги санъатига эътибор берилмай қўйди. Шундан ҳамма айбни қидириш керак¸дейди Озодлик билан суҳбатда замонавий ўзбек кулгу санъатининг энг таниқли намояндаси Обид Асомов.