Thursday, 20 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Россияда "рус зачистка"лари давом этмоқда

Uzbek Россияда "рус зачистка"лари давом этмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўтган шанба ва якшанба кунлари Россиянинг Санкт Петербург шаҳридан 100га яқин меҳнат муҳожири депортация қилинди. Санкт Петербург "зачистка"лар натижасида ушланган мигрантларни бадарға қилиш бўйича илғорлик қилмоқда. Россиянинг шимолий пойтахти Санкт Петербургдан миграция қоидаларини бузганликда айбланиб, чиқариб юборилган хориж фуқаролари сони кўпайиб бормоқда. Шаҳар маъмурияти 14 ва 15 сентябр кунлари "тозалаш" амалиётлари давомида ушланган 53 ўзбекистонлик ва 33 тожикистонликни самолёт ўтқазиб, ўз юртларига юборгани айтилди. Биргина ўтган ҳафтада Петербургдан депортация қилинган ва асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат муҳожирлар сони 230 кишини ташкил этди. "Илгари Пулково аэропорти орқали кунига ўртача 5 муҳожир чиқариб юборилган бўлса, ҳозирда Санкт-Петербургни суд қарори асосида 30 яқин ноқонуний мигрант тарк этмоқда", дейилади Санкт-Петербург бўйича Суд приставлари хизмати бошқармаси (ФССП) матбуот маркази тарқатган хабарномада. Шунингдек, шаҳар Суд приставлари хизмати жорий йилнинг 15 августидан бошлаб "ноқонуний миграцияга қарши олиб борилаётган амалиётларини" шаҳар маъмурияти, Ички ишлар бошқармаси, прокуратура, Миграция хизматлари билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бормоқда.
Мой аккаунт