Tuesday, 04 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Тошкентда янги масжид қурилади

Uzbek Тошкентда янги масжид қуриладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги жоме масжиди қурилиши лойиҳалаштирилмоқда. Президент қарорига кўра, масжид қурилиши келгуси йилнинг январида бошланади ва ноябр ойида фойдаланишга топширилади. "Ўртача масжид бўлади" Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодлик радиосига айтишича, айни пайтда янги масжиднинг лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. - Бу масжид қурилиши ҳақида рамазон ойи арафасида президентимиз томонидан қарор чиқди. Юнусобод туманидаги "Минор" қабристони ёнида қуриладиган бўлди. Қарорга кўра, 2014 йилнинг январигача архитектура идоралари масжид лойиҳасини тайёрлашлари керак. Қурилиш январ ойидан бошланади ва биринчи ноябрга қуриб битказилади. Ҳозир биз билан маслаҳатлашиб туришибди, биз керакли маслаҳатларни бериб турибмиз,- дейди шайх Абдулазиз Мансур. Дин уламоси Юнусобод туманида янги масжид қурилишини, пойтахтнинг бу ҳудудида истиқомат қиладиган тошкентликлар эҳтиёжи билан шартланган, дейди: - Бу унчалик катта масжид бўлмайди, ўртача ҳажмда бўлади. Ўша жой, Бодомзорга ўтиб кетадиган жой, Юнусобод йўлига яқин жойда қурилади, ҳақиқатан ҳам яқин атрофдаги масжид узоқроқ. Яхши ният билан бошланди, одамлар хурсанд, Бодомзор масжиди узоқроқ эди, жуда яхши бўлди дейшяпти,- дейди шайх Абдулазиз Мансур.
Мой аккаунт