Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Тошкентга борадиган машиналар вилоятлардан чиқарилмаяпти

Uzbek Тошкентга борадиган машиналар вилоятлардан чиқарилмаяптиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон вилоятларидан Тошкентга йўл олган автомобиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан постларда тўхтатилиб, ортга қайтариляпти. Озодлик суҳбатлашган йўл ҳаракати хавфсизлиги мулозимларига кўра, ҳар йили мустақиллик байрами олдидан ўтказиладиган бу тадбир, сўнгги икки кунда анча кучайтирилган. Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги расмий хабардан сўнг, вилоятлардан пойтахтга олиб борадиган йўллардаги постларда назорат ва автомобиллар чеклови кучайтирилди. Исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бирининг айтишича, улар Наманган постидан чиқиш учун таниш-билишларни ишга солишга мажбур бўлган: “Биз Қўқондан Самарқандга ўзимиз ишлаб чиққан товарни олиб кетаётгандик. Намангандаги Қамчиқ постидан бизни ўтказмай, ортга қайтарди. Қаёққа кетаётганлигимиз ёзилган йўлхатни кўрсатсак ҳам ўтказмади. Сабабини сўрасак, айтмайди. Ортга қайтиб, постдагиларни танийдиган танишни топдик. У ўртага тушгандан сўнг, пул бериб ярим кечаси соат ўн иккиларда ўтиб кетдик. Биз ўқишга кетаётган студентларни ҳам ўтказмаётганига гувоҳ бўлдик”, деди тадбиркор.
Мой аккаунт