Wednesday, 19 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек-тожик чегарасида вазият бироз юмшади

Ўзбек-тожик чегарасида вазият бироз юмшадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолисидан икки давлат ўртасидаги чегарада вазият бироз юмшагани тўғрисида хабарлар келмоқда. Маълумотларга қараганда, нафақат борди-келди масаласида енгиллик, балки икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам жонланиш кузатилмоқда. “Кислородни очишди” Ўзбекистоннинг Оҳангарон шаҳрида яшайдиган Мухлиса яқинда танишлари чегарадан бемалол ўтиб келганини маълум қилди. - Муносабатлар яхшиланганини ростлиги – қўшнимиз “Садоқат” пости орқали кириб келибди. Қариндошларини кўриб юрибди. “Кислородни озгина очишди, яхши бўлди”, деяпти. Шу ерда туғилган, аммо чиқариб юборилган бошқа тожикистонликлар ҳам келаяпти экан, “Нафас олишимиз яхшиланди”, дейишаяпти, деди Мухлиса. “Тожикистонликлар умидвор бўлмоқда” Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Бўстон шаҳрида яшовчи Абдураҳмон аканинг айтишича, одамларда умид катта, лекин чегарадаги вазият деярли ўзгармаган. - Ишхонада одамлар ҳар куни келиб, Тожикистон билан муносабат яхши бўлар экани тўғрисида гапиришаяпти. "Ўзбекистон президенти Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашибди. Икки давлат алоқалари секин-секин яхшиланади", дейишаяпти. Аммо чегара қандай бўлса шундай турибди: виза системаси. Лекин халқ умидворки, илиқланиш бўлади. Ҳамма нарса арзонлашади чегаралар очилса, деди Абдураҳмон ака.
Мой аккаунт