Wednesday, 12 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Туронда энди "мазар еди" бўлмайди

Uzbek Туронда энди "мазар еди" бўлмайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўш шаҳрининг Турон ҳудудий кенгашида яшаган ўзбеклар тўй ва маракаларни камчиқим қилиб ўтказиш учун кураш бошлади. -Куёвнинг уйига 40 кун мазар ташиш тўхтатилди. Бизда "Мазар еди", дейилади, эртага тўй деган куни мазар еди бўлади шуни тўхтатдик. "Фотиха тўйи" дейилган урф бор, бу ҳам тўхтатилди. "Юз очди", деган нарса бор, уни ҳам тўхтатдик. Бундан ташқари ЗАГСга чиқаётган машиналарни 5тадан оширмасликка қарор қилдик. Биз нима учун 30-40 тоғара қилиб, "Мазар еди", деб куёв болага олиб боришимиз керак. Булар ҳаммаси жамоатчилик ўртасидаги ортиқча иш. Бу нарсаларни қилмасак, қизларимизни куёв олмай қоладими? Ёки турмушга чиқолмай қоладими? - дейди Турон худудий кенгаши раиси Маҳаммадимин Хожиахунов. Бундан буён маросимлар қандай ўтказилишини махсус комиссия кузатиб боради. Агар тақиққа амал қилинмаса, у одамга хайфсан эълон қилинади. Ҳозирча бундан бошқа таъсир кўрсатиш воситаси ўйлаб топилгани йўқ. -Қонунда "ортиқча сарф-ҳаражат қилган одамга жазо кўрилсин", деган нарса йўқ. Агарда "жарима солинсин" каби кўрсатмалар бўлганида, биз бу воситани қўллаган бўлар эдик. Шунинг учун биз қурултой ўтказмоқчимиз, ортиқча ҳаражат қилганларга таъсир кўрсатиш воситалари тўғрисида қурултой қарорини чиқармоқчимиз, - дейди Турон ҳудудий кенгаши оқсақоллар судининг раиси Рустам Содиқов.
Мой аккаунт