Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек тўйларида келин-куёв вальсини тақиқлашмоқчи

Ўзбек тўйларида келин-куёв вальсини тақиқлашмоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистондаги тўйларда келин-куëвнинг вальс рақсига тушиши ва тўйхона тўридаги экранда муҳаббат ҳикояси деб аталган слайд-шоу намойиш қилиш ғарб оммавий маданиятининг унсури сифатида қораланмоқда. Расмийлар вальс ва слайд-шоуларни тўхтатишни тавсия қилаяпти. Масжидлардаги жума хутбаларида эса имом- хатиблар вальснинг ножоизлиги ҳақида ваъз қилаяпти. Тўй базмларини ўтказадиган Тошкентдаги ширкатнинг ўзини Низомиддин деб таништирган вакилининг айтишича¸ республика маънавият ва маърифат марказидан қўнғироқ қилиб, вальс ва суратлар намойишини тўхтатиш тавсия қилинган: - Олдин телефон қилишди¸ кейин мажлисга чақириб тушунтиришди. “Lоve story” (Слайд-шоу) ва келин –куëвларнинг вальс тушиши менталитетимизга тўғри келмаслигини тушунтиришди. Бизни ширкатда келин-куëвларга вальс ўргатадиган курслар бор. Очиқ тақиқ бўлмади¸ тавсия қилишди¸ дейди тўй базми ўтказадиган ширкат эгаси. Суҳбатдошга кўра¸ ҳар эҳтимолга қарши тўй сценарийлари тузилаëтганда вальс ва суратлар намойишини дастурга киритилмаяпти. Вальс ëмонлиги тушунтирилди Республика маънавият ва маърифат марказидаги Озодлик манбасига кўра¸ Тошкент шаҳридаги 470 дан ортиқ маҳаллалардаги 140 дан зиёд тўйхона вакиллари билан “тўйларни ғарб оммавий маданияти”дан холи қилиш борасида суҳбатлар ўтказилган.
Мой аккаунт