У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотининг 12 ноябр¸ Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган навбатдаги сонида озодлик ва ҳур фикрлашга интилишнинг ўзбек ëшлари кундалик ҳаëтига қанчалик ўринлашган-ўринлашмагани ҳақида гаплашдик.
OzodlikOnlineнинг Қумга сингган кадрлар -- Нега "мирсаидовлар" Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади? деган саволга бағишланган сўнгги сони финалида билдирилган бир фикр¸ янги мулоқот мавзуини белгилади.
Суҳбатга хотима ясар экан¸ унинг меҳмонлари Ўзбекистондаги мавжуд сиëсий тузум ўзгармас экан¸ унда миллатим деган кадрларга ўрин бўлмайди¸ яна неча-неча мирсаидовлар ўз билим ва истеъдодини халқини фаровон қилиш учун ишлатиш имконидан маҳрум қолаверади¸ деган тўхтамга келишди.