Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek "Ўзмобайл" МТСнинг частота ресурслари базасини эгаллайди

Uzbek "Ўзмобайл" МТСнинг частота ресурслари базасини эгаллайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Ўзбектелеком" ҳиссадорлик ширкатининг "Ўзмобайл" филиали базасида ташкил этилаётган янги миллий мобил алоқа оператори аввал "Ўздунробита" (МТС-Ўзбекистон) фойдаланиб келган частота ресурслари базасини эгаллайди. Айни пайтда "Ўзбектелеком"ширкати тассаруфига ўтказилган "Ўздунробита"нинг асосий мулкининг тақдири номаълум қолмоқда. "Ўзбектелеком" ҳиссадорлик ширкатининг "Ўзмобайл" филиали базасида ташкил этилаётган янги миллий мобил алоқа оператори GSM тармоғи "Ўздунробита" фойдаланиб келган частота ресурслари базасида ташкил этилади. Буни тасдиқлаган "Ўзбектелеком" ширкатининг ўзини таништирмаган масъули айни пайтда "Ўздунробита"нинг ширкат тасарруфига ўтказилган мол-мулкига дахл қилиниш ёки қилинмаслиги ҳақидаги саволни очиқ қолдирди. Ҳозир CDMA тизимида ишлаётган "Ўзмобайл" уяли алоқа хизмати миллий мобил операторига айлангач, 2017 йил охиригача GSM стандарти базасидаги мобил алоқа тармоғини жорий этиши айтилмоқда. Уч марта кимошди савдосига қўйилиб, харидор топилмаган "Ўздунробита"нинг барча мол-мулки эксплуатация қилмаслик шарти билан "Ўзбектелеком" тасарруфига ўтказилган эди. Айни пайтда Россиядаги МТС ширкати Ўзбекистондаги қарийб бир миллиард долларлик мулкини қайтариб олиш ва Ўзбекистон бозорига қайтиш учун курашни давом эттираяпти.
Мой аккаунт