Uzbek Валюта қора бозорида Хитой юани рубль ўрнини эгаллай бошлади
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг Ипподромидан то Сурхоннинг Деновига қадар валюта қора бозорида Хитойнинг “қизил пули”ни сотувчи ва олувчилар кўпаймоқда. Хитой пули аксар давлатлар қатори Ўзбекистон Марказий банки томонидан ҳам эркин муомаладаги валюта сифатида тан олинмаган ва шу боис банкларда расман юань олди-бердиси йўқ. Аммо кузатувчилар фикрича¸ асосий истеъмол моллари Хитойдан келаëтган Ўзбекистон қора бозорида юань тез орада Россия рубли ўрнини эгаллаши мумкин. Россияда меҳнат қилаëтган Шерали яқинда Ўзбекистондаги оиласига пул жўнатган. Рублда олган ойлигига кун сайин қимматлаб бораëтган доллар сотиб олиб уни оиласига ҳам долларда еткизган Шералининг яқинлари ҳам бу долларни валюта қора бозорида алмаштиради. “Оилам менга шу кунларда қора бозорда Хитой юани бемалол савдода экани ва унга қизиқиш кучайганини айтди”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Шерали: - Тошкентнинг Ипподром бозорида юань сўрашаяпти экан. Суриштирсам¸ Сурхондарëнинг Деновидаги катта бозорда ҳам бемалол юань олди-берди қилишаëтган экан. Оилам менга¸ Хитойнинг қизил пули бор экан¸ шу рублдан яхши кетаяпти¸ бир юанни 500 сўмдан олишаяпти¸ деб қолди. Рублга эҳтиëж пасайиб¸ уни арзон олишаяпти экан¸ дейди Шерали.