Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек журналисти инглиз тилида исломий аудио эртаклар чиқармоқда

Ўзбек журналисти инглиз тилида исломий аудио эртаклар чиқармоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўз ўғлига исломий эртаклар ëзилган дискларни қидириб топа олмаган журналист Адиба Отаева бундай маҳсулотни ўзи ишлаб чиқаришга қарор қилди. Рамазон арафасида чиқарилган исломий эртакларнинг шу пайтгача ўнлаб нусхаси сотилди. Британияда истиқомат қилувчи 40 яшар ўзбек журналисти Адиба Отаева мусулмон болалар учун исломий эртакларнинг сасли китобчаларини ишлаб чиқарувчи ширкат тузди. Рамазон арафасида Лондон яқинидаги Волкинг шаҳарчасида ишга тушган бу ширкат ишлаб чиқарган инглиз тилидаги исломий аудио китоблардан тўқсонга яқини икки ҳафта ичида сотилди. "Ғамгин туя"¸ "Салоҳиддин ва болакай " ва "Лайло исмли чумчуқ" каби сасли китобчаларда Ислом пайғамбари ва саҳобалар билан боғлиқ болаларбоп ҳикоялар бор. Мirajproductions ширкати раҳбари Адиба Отаева Озодлик билан суҳбатда исломий эртаклар ишлаб чиқаришга ундаган омил ҳақида гапирди. - Мен олти яшар ўғлим Жамолиддин телевизор кўрмасдан исломий мазмундаги сасли эртак китоблар тинглашини истадим. Исломий мавзудаги аудио китобларни топа олмасдан¸ болалар учун чиқарилган "Инжил" аудио китобини сотиб олиб бирга тинглай бошладик. Тинглаш мобайнида "Инжил"да мусулмончиликка тўғри келмайдиган фарқларни ўғлимга тушунтираман деб чарчаб кетдим. Ўшанда нега исломий мазмундаги болаларбоп сасли китоблар йўқ деган савол пайдо бўлди. Пировардида бундай китобларни ўзим ишлаб чиқаришга қарор қилдим. Чунки мен Би-Би-Си радио ва телевидениесида ишлаб малака орттирган эдим. Бундан икки ҳафта олдин ишни бошлаб бир неча китобни сотувга чиқардим. Бу энди бошланиши¸- дейди Адиба Отаева Озодлик билан суҳбатда. Суҳбатдошга кўра¸ ишлаб чиқарилаëтган китобларда овоз эффектлари ва мусиқа парчалари мавжуд: - Исломий мазмундаги аудио китоблар бор¸ аммо улар маҳсулот сифатида зерикарли ишланган. Масалан, ўғлим уларни эшитиб зерикдим, дейди. Биз ишлаб чиқарган аудио китобларни болалар руҳиятига мослаштириб қизиқарли қиляпмиз. Масалан, Юнус пайғамбарни балиқ ютиб юборганида "қулт" этган овоз чиқади. Ўшани эшитиб ўғлим роса завқланди¸- дейди Адиба Отаева.
Мой аккаунт