Sunday, 16 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон: Дабдабали тўйлар учун санъаткорлар айбдорми?- BBC Uzbek

Ўзбекистон: Дабдабали тўйлар учун санъаткорлар айбдорми?- BBC UzbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда, эндиликда, оилавий йиғин ва тадбирларда икки нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига рухсат берилмайди. Асосий тирикчилик манбайи тўйлар бўлган ёш санъаткорларнинг Би-би-си Ўзбек Хизматига маълум қилишича, бундай чеклов уларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу янги тартиб 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарори асосида қабул қилинган Низомда белгилаб қўйилган. Бу тартиб 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотда таъкидланишича, «тўй-ҳашамларда, оилавий тантаналарда, маърака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда». Бундан ташқари мазкур ахборотда айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботаётгани, ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетаётгани ҳам айтилади.
Мой аккаунт