Ўзбекистон давлати хориждаги фуқароларини ҳимоя қиладими?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Яманда 3000 нафардан кўпроқ ўзбекистонлик врач ўзига хос гаровда қолаëтган бир пайтда бу савол жавоби янада долзарблик касб қилди. Яманда вазият кескинлашуви биланоқ кўпчилик давлатлар ўз фуқароларини у ердан олиб чиқиш ҳаракатига тушди. Масалан, қўшни Тожикистон Ямандаги юзга яқин тожикистонлик тиббиёт ходими ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилишда ёрдам сўраб, Россияга мурожаат этди.
Айни пайтда Ямандаги Ўзбекистон ватандошлари ўзларини ҳимоясиз қолгандек ҳис қилмоқда.
Зотан уларнинг паспортига “Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон республикаси ҳимоясидадир”, деб ëзиб қўйилган.