Friday, 14 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон элитаси арзандаларининг Латвиядаги муҳташам ҳаёти

Ўзбекистон элитаси арзандаларининг Латвиядаги муҳташам ҳаётиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон сиёсий элитасининг фарзандлари Латвиянинг кунда-шундаларига айланган. Улар бу ерда қимматбаҳо уйларни сотиб олишган. Ўзбекистон президентининг набираси ҳам Латвияда туғилган. Улар порага олинган миллионлаб долларларни Латвия банкларига яширишган. Латвиянинг “Олтин виза” дастури воситасида 1500 дан ошиқ ўзбекистонлик бу мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини олган. Латвиядаги ўзбеклар энг ёпиқ жамоа сифатида ҳам танилган. Инга Спринге, Санита Йемберга Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевнинг ўғли Азимнинг Facebook саҳифасидан маълум бўлишича, у Ригада ўқиб юрган пайтда анча кўнгилхушлик қилган. У баъзан уйини соғинган, лекин умуман олганда Латвиядаги ҳаёти базми жамшидларга бой бўлган. Facebook саҳифасига қўйилган расмларда тўладан келган барваста, лекин юзи ёш болаларникига ўхшаш Азим Ғаниев дўстлари билан Европанинг турли шаҳарларида саёҳат қилиб, ресторанларда айш-ишрат сургани акс этади. Азим жонажон Ўзбекистонидан олисда, Ригадаги “Turība” университетида халқаро туризм соҳаси бўйича ўқиган. Лекин ўқишни тугата олмаган. Turība университети маъмуриятининг "Re:Baltica" нашрига айтишича, Азим 2014 йилда ўқишдан ҳайдалган.
Мой аккаунт