Ўзбекистон энг қиммат самолётдан икки донасини сотиб олмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати Boeing 787 Dreamliner йўловчи учоқларини қабул қилиб олишга тайёргарлик доирасида янги мутахассисларни АҚШга машғулот ўташга юборганини айтмоқда. Давлат ширкатига таяниб берилаётган хабарга кўра, 2008 йилда буюртма берилган иккита Dreamliner Boeing ширкати тарафидан жорий йил охиргача етказиб берилиши кутилмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бир неча йил аввал Россияга доир самолётлардан воз кечган ва ҳозирда авиапарки 34 дона АҚШ ва Европада ишлаб чиқарилган учоқлардан иборат. Шу билан бирга миллий ширкат кейинги йилларда узоқ хорижга парвозлар сонини камайтириб, асосий эътиборини МДҲ мамлакатларига қаратаётганини кузатиш мумкин. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати 2008 йилда АҚШнинг Boeing компаниясига буюртма берган иккита Dreamliner самолётининг жорий йилда етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетасига давлат ширкати бош директорининг ўринбосари Геннадий Харлап маълум қилди.