Sunday, 16 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон ҳукумати Шаҳрисабзни ЮНЕСКО рўйхатида қолдириш учун тиришмоқда

Ўзбекистон ҳукумати Шаҳрисабзни ЮНЕСКО рўйхатида қолдириш учун тиришмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
26 июнь куни Баҳрайн пойтахти Манамада ЮНЕСКО Шаҳрисабз тарихий марказини умумжаҳон маданий мероси рўйхатидан ўчириш ёки қолдириш масаласини муҳокама қила бошлади. Тарихий обидани умумжаҳон маданий мероси рўйхатидан ўчириш ҳақидаги қарор лойиҳасини ЮНЕСКО нинг Умумужаҳон маданий мероси маркази ва экспертлар гуруҳи тақдим этди. Бу қарорни Норвегия, Австралия ва қисман Испания вакиллари қўллаб қувватлади. Айни пайтда умумжаҳон мероси қўмитасидаги 15 давлат вакили бундай қарор лойиҳасига овоз беришдан бош тортди ва президент Мирзиёев ҳукуматига Шаҳрисабздаги қолган обидаларни асраб қолиш режасини ишлаб чиқиши учун яна бир йил муҳлат беришни таклиф қилди. Ўзбекистон ҳукуматига имкон бериш таклифини Озарбайжон¸ Куба, Зимбабве¸ Ангола¸ Босния – Герцоговина¸ Буркина-Фасо¸ ва Қирғизистон дохил 15 давлат ëқлаб чиқди. ЮНЕСКО нинг ушбу анжумани YouTube саҳифасида тўғридан-тўғри кўрсатиб борилди. Ҳозирча Бразилия вакили бошчигида камида 12 давлат намоёндалари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистонга яна бир йил имконият беришни кўзда тутган янги қарор лойиҳасини 27 июнь куни тақдим этишга келишилди. Лойиҳада экспертлар гуруҳи томонидан Шаҳрисабзга берилган “буткул вайрон қилинган”, “қайта тиклаб бўлмайдиган” каби бир қатор “кескин” дея танқид этилган таърифлар юмшатилиши кутилмоқда.
Мой аккаунт