Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма бўлгани тўғрисидаги хабарлар ёлғон
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати якшанба куни тарқатган баёнотида расман маълум қилди. Бундан аввалроқ айрим нашрлар ва Интернетда Ўзбекистон 2 БТР ва 40қа яқин аскарини киритган Чаласарт баҳсли ҳудудидаги чегарада ўқ отилгани юзасидан пайдо бўлган хабарлар ортидан ижтимоий тармоқларда провакацион чақириқлар пайдо бўлган эди. Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Чаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудудида ўқ отилгани тўғрисида матбуот ва Интернетда тарқатилган хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда якшанба куни Қирғизистон чегара хизмати баёнот тарқатди. Баёнотда айтилишича, 18 мартдан 20 мартгача бўлган даврда мазкур ҳудудда ўқотар қуроллардан ўқ отилмаган. Вазият назорат остида қолмоқда. “Вазият Қирғизистон Чегара хизматининг тўлиқ назорати остидадир. Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон томонининг ҳаракатларига мос равишда Жалолобод вилояти Ахси туманига қарашли Чаласарт ҳудудида чегара хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрди. Чегаранинг мазкур ҳудудига 2 та БТР ва махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар олиб кирилди”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати баёнотида.