Thursday, 20 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида биринчи марта 4 поғона юқорига кўтарилди

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида биринчи марта 4 поғона юқорига кўтарилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2017 йилда Ўзбекистон бу рейтингда 169-ўринда, 2016 йилдаги кўрсаткичда эса 166-ўринда эди. Шундан келиб чиқилса, Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 4 поғонага, 2016 йилдагига нисбатан 1 поғонага яхшиланди. Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери биринчи марта матбуот эркинлиги рейтингида юқори поғонага кўтарилмоқда. Ҳисоботга илова қилинган ҳаритада сўз эркинлиги соҳасидаги аҳвол энг ёмон бўлган давлатлар қора рангга бўялган. Ўзбекистон кўрсаткичи бир оз яхшиланган бўлса-да, ҳамон ҳаритада қора рангга бўялган давлатлар қаторида қолмоқда. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Йохан Бир ҳисобот ҳақида маълумот берар экан, жорий йилдаги рейтинг кутилмаган натижаларга бой бўлганини айтди. - Жорий йилда Марказий Осиё давлатларидаги матбуот эркинлиги эволюцияси парадоксларга бой бўлди. Шахсан мен бундай ҳолатга гувоҳ бўламан, деб ўйлаган ҳам эмасман. Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 89-ўринни эгаллаб келган Қирғизистон 98 - ўринга тушиб кетди, Ўзбекистон эса, аксинча, тўрт поғона юқорига кўтарилди, -деди Йохан Бир.
Мой аккаунт