Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон, муносабат: "Тож Маҳални бузаман" дейишса, Ўзбекистон нима қила олади?

Ўзбекистон, муносабат: "Тож Маҳални бузаман" дейишса, Ўзбекистон нима қила олади?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Бобур" халқаро жамғармаси раисининг айтишича, куни-кеча шахсан ўзи Ҳиндистонга бориб, Тож Маҳалнинг аҳволини кўриб қайтган. Зокиржон Машрабовга кўра, бу тенги йўқ иморатнинг аҳволига оид сўнгги пайтларда интернетда кучайиб кетган "хавотир" ва ваҳималарга асос йўқ. "Шахсан ўзим кўп йилдан бери қурилиш ишлари билан шуғулланаман. Геологман. Иморатнинг зилзилабардошлиги, туриши, ҳолатининг фарқига бораман. Мен шуни сезганим йўқ", - дея баён қилган жамғарма раиси Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида. Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, Тож Маҳални айни шу гап-сўзларни инобатга олган ҳолда зиёрат қилган. Имкон қадар ҳар бир қиррасига эътибор қаратишга ҳаракат қилган. Зокиржон Машрабовга кўра, сўнгги беш-ўн йил ичида у ерга уч-тўрт маротаба борган, "иморат ўша пайтда қандай фаолият кўрсатган бўлса, ҳозир ҳам худди ўшандай фаолият кўрсатмоқда". "Бу гап-сўзлар тўғри эмас. Ваҳимага асос йўқ. Бузиб ташлаш керак, бошқа қилиш керак...Бу - миллатчи партия вакилининг гапи бу!", - дейди у. "Бобур" халқаро фонди раиси Тож Маҳалнинг атрофи, Жамна дарёсининг бўйлари ифлос экани баҳосига қўшилиши, аммо "бу - Ҳиндистонга хос умумий ҳолат" эканини айтади.
Мой аккаунт