Saturday, 27 June, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон шароитида сунъий уруғлантириш

Ўзбекистон шароитида сунъий уруғлантиришУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Bizplan-СУТ- http://bizplan.uz/industries/milk/ Сунъий уруғлантириш -- бу сигир организмида ҳомила ҳосил қилиш усули бўлиб, бунда буқанинг уруғи сигир бачадонига жойлаштирилади. Сунъий уруғлантиришнинг асосий афзалликларини умумлаштирилган ҳолда баён этамиз: • бу усул энг мақбул хусусиятларни кейинги авлодга бериш қобилиятига эга буқаларни танлаш имконини беради; • фермада буқа боқиш ва парвариш қилиш билан боғлиқ харажатлар ва хавфни бартараф этади; • жинсий касалликлар ва генетик нуқсонлар (масалан, қисилган туёқ) тарқалиши хавфини деярли йўққа чиқаради; • сунъий уруғлантирганда, самара йил сайин ошиб, тўпланиб боради. Сунъий уруғлантиришдан фойдаланганда, куйиккан сигирларни аниқлаш ва куйикиш ҳамда уруғлантириш саналарини қайд қилиб бориш тизимини яратиш тақозо этилади. Қайдларни тўғри ва тўлиқ олиб бориш фермада қорамол сони кўпайишини тўғри бошқариш учун зарур. (Қорамол сонини кўпайтириш ва уруғлантириш тўғрисида батафсил маълумот олишни истасангиз, ушбу ҳавола бўйича ўтинг: http://bizplan-uz.ru/industries/milk/29790/). Сунъий уруғлантириш Ўзбекистон фермаларида тобора оммалашиб бормоқда. Мазкур виделавҳада Ўзбекистондаги фермалар шароитида сигирларни сунъий уруғлантириш қандай кечишини кўришингиз мумкин. Ишлатиладиган анжомлар: • уруғлантириш учун шприц; • буқа уруғи жойлаштирилган паета; • шприц учун резина ниқоб; • қўлқоплар. Сигирларни сунъий уруғлантириш сизда қизиқиш уйғотган бўлса, бизга мурожаат қилинг! (Музыкальное сопровождение видео: "Sungha Jung-(Yiruma) River Flow in You - Sungha Jung")
Мой аккаунт