Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон ва Қодирий: "У берган китобни дадам ҳовлига кўмганлар" - BBC Uzbek

Ўзбекистон ва Қодирий: "У берган китобни дадам ҳовлига кўмганлар" - BBC UzbekУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Анвар ота Тўхтаев Абдулла Қодирий билан юзма-юз кўришган инсонлардан бири. У 1930 йилда таваллуд топган. Анвар ота буюк адибни кўрган дамда ёш бола бўлишига қарамасдан, отаси ва адиб ўртасидаги суҳбатлар ва чойхонадаги гурунгларни эслашини айтади. Анвар Тўхтаевнинг оталари Абдулла Қодирий билан яқин дўст бўлган. 1933 йилларда Абдулла Қодирий қўлида "муштум" журнали билан чойхонага чиқиб турганини қаҳрамонимиз яхши хотирлайди. Қодирий Анвар Тўхтаевнинг отасига "Ўткан кунлар" романини лотин ёзувида Бокуда чоп этилган нусхасини дастхати билан совға қилган. 1935 йилларга бориб, ушбу китобни сақлаш хавфли бўлиб қолади. Қодирийнинг дастхати туширилган бети йиртиб юборилади ва китоб ҳам бошқа рисолалар билан ерга кўмиб ташланади. Анвар ота 1933 йиллардаги очарчилик, ўша вақтларда чойхонада Туркистон давлатини қуриш ҳақидаги суҳбатлар ва Тошкентнинг турли маҳаллаларида турк мактабларини очган турк мухожирлари ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.
Мой аккаунт