Friday, 14 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ диндор "қора рўйхат"дан чиқарилди

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ диндор "қора рўйхат"дан чиқарилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасидан олинган маълумотга кўра, махсус рўйхатларга киритилганлар билан имомлар ва ҳокимликлар вакиллари июл ойи ичида ўтказган суҳбатлар натижасида 4 минг 152 киши "оқланган", яъни "қора рўйхат"дан чиқарилган. Бу кишиларга улар яшаб турган манзиллардаги масжидлар имом-хатиблари кафилликка ўтган. Идора яна 5 мингга яқин киши тез фурсатда "оқланишини" маълум қилди. Мусулмонлар идорасидан олинган маълумотга кўра, президент Мирзиёев топишириғи билан республика бўйлаб диндорлар билан ўтказилган суҳбатларнинг биринчи босқичи якунига етган. "Имомларимиз жами 10 минг 990 кишига кафолат берган. Булардан 4 минг 152 киши оқланди. Иккинчи босқичда қолганлар ҳам рўйхатдан чиқарилади", дейилади идора расмийсидан олинган маълумотда. Маълум бўлишича, маҳалла қўмиталари, ҳокимият, куч ишлатар идоралар вакиллари иштирокидаги гуруҳлар республика ИИВ томонидан тузилган рўйхатга номи киритилган ва мунтазам назоратда турган кишиларнинг уйларига бориб, суҳбат ўтказган.
Мой аккаунт