Tuesday, 04 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонда дрон учқичлар тақиқланади

Ўзбекистонда дрон учқичлар тақиқланадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Мамлакатдаги видео студияларга тегишли юзга яқин радиобошқарувли дрон (мультикоптер)лар мусодара қилинди. Айрим хабарларга кўра, жорий ҳафта Вазирлар Маҳкамасининг дрон учқичларни Ўзбекистонга келтириш ва улардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашга доир махсус қарорининг эълон қилиниши кутилмоқда. Ўтган ҳафта Бухоро шаҳридаги тўртта видео студияга тегишли тўрт дона радиобошқарувли дрон учқичи мусодара қилинди. Бу ҳақда Озодликка гапирган видео студия раҳбарига кўра, солиқ ходимлари дрондан фойдаланиш учун лицензия йўқлигини рўкач қилишган: "Тошкентдан 2 минг долларга олгандим. Бир ойча видео олдик. Анув куни налогчилар келиб, дронни ишлатиш учун лицензия олмагансан, деб конфискация қилишди. Шу пайтгача бирор одам дрон учқичлар учун рухсат олмаган. Бу ҳақда эшитмаганмиз. Бу борада огоҳлантиришмади ҳам. Энди эса дронларни ишлатиш мумкин эмас, дейишаяпти", деди Бухородаги видео студиялардан бирининг раҳбари.
Мой аккаунт