Ўзбекистондаги сўнгги туз бўрони фожианинг бошланишими? - BBC Uzbek
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шу дам олиш кунларида Ўзбекистон шимоли-ғарби мисли кўрилмаган туз ва қум бўронига саҳна бўлди. Ҳатто, маҳаллий экологлар ўзларининг эътироф этишларича, бунақаси Ўзбекистон тарихида кузатилмаган. Баъзилар наздида эса, бу - Орол денгизи фожиасини қайта ёдга солган табиий офат бўлган. Ғайриодатий туз ва қум бўрони аҳоли саломатлиги ҳамда қишлоқ хўжалигига етказган зиён кўлами ҳозирча маълум эмас. Масъуллар эса, ҳали-нануз жим. Шундай экан, сўнгги ҳодиса нималарга далолат қилади? Оробўйи минтақасини олдинда нималар кутмоқда? Бу каби табиий офатларнинг олдини олиш мумкинми ва чорак асрлик Орол муаммосини нега ҳануз ўз ечимини топмаётир? Орол фожиасини бартараф қилишга Ўзбекистон ҳукумати ёлғиз ўзининг кучи етадими? YouTube даги BBC Uzbek каналида жонли дастуримизни томоша қилинг.