Thursday, 13 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонлик "ҳинду" Россияда 25 йилга қамалди

Ўзбекистонлик "ҳинду" Россияда 25 йилга қамалдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россиянинг Ленинград область суди 4 юртдошини болта билан чопиб ўлдирган Ўзбекистон фуқаросига 25 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Терговчилар самарқандлик Зафар Қурбоновнинг бу қотилликларга алоқадорлиги унинг аллақачон маҳаллий фуқарони ўлдирганлик айби билан 11,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган пайтда аниқланганини гапирмоқда. Вахшийларча содир этилгани учун “команчилар” номини олган бу жиноий иш тергови 2 йилдан ортиқроқ вақт давом этгани айтилмоқда. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида машҳур бўлган ГДРнинг таниқли актёр Гойко Митич иштирокидаги “Оцеола”, “Апачи” ва ҳиндулар ҳақидаги бошқа фильмлари Самарқанд шаҳри ва унинг атрофларида суратга туширилган. Бу фильмлар “массовка” ларига оти бор самарқандлик йигитлар ҳам жалб қилингани маълум. 30-40 йил ўтиб Россиянинг Ленинград вилоятида содир бўлган мудҳиш ҳодисалар туфайли самарқандликлар ва ҳиндулар яна бир бор ёдга олинди...
Мой аккаунт