Thursday, 27 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекларнинг демократияни кўрмай туриб¸ ундан юз ўгириши тушуниксиз!

Ўзбекларнинг демократияни кўрмай туриб¸ ундан юз ўгириши тушуниксиз!У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Францияда сиëсий қочқин мақомида яшаëтган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ëқубов Ozod Nazar дастурига меҳмон бўлиб¸ Озодлик ëритган долзарб муаммолар юзасидан фикр билдирди. Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда математика муаллими бўлиб ишлаган суҳбатдошимиз Бухорода бошланғич мактаб ўқитувчиси биринчи синф ўқувчисини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани борасида ўз таассуфини билдирди. Толиб Ëқубов боланинг ота-онаси шикоятларига қарамай, ўрта мактаб ўқитувчисининг ҳали ҳам мактабда дарс беришда давом этаëтганлигига ҳам эътироз билдирди. “Президент Бош вазирни ¸ Бош вазир эса фермерларни калтаклайдиган мамлакатдаги зўравонлик руҳи муаллимларга ҳам юққани ташвишли”¸ дейди суҳбатдош. Толиб Ëқубов шунингдек Ўзбекистон “Ëшлар” телеканали Тошкент вилоятида тадбиркорларни талаш билан шуғулланган милиционерлар тўғрисида лавҳа эфирга узатилганига ҳам муносабат билдирди. Суҳбатдошга кўра¸ милиционерлардан таркиб топган тўда бадавлат тадбиркорларни шантаж қилиб пул ундириш билан мунтазам шуғуллланиб келишгани Ўзбекистоннинг барча вилоятларига хос одатий ҳолат.
Мой аккаунт