ЎзТВда свет ўчиб қолди, эфирда 1 соатлик узилиш бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг бутун мамлакат бўйлаб узатилувчи 12 та канали эфирида бир соатлик узилиш бўлди.
Томошабинлар 27 январь соат 17-00дан 18-00гача телевизор экранлари қоп-қора бўлиб турганини Озодликка айтишди.
Бир соат ўтиб эфир қайта тикланди. Бу вақтда экран остида: "Эфир узилиши учун узр сўраймиз" деб ёзилган ҳаракатдаги сатрлар намойиш этилди.
ЎзМТРК жойлашган Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси бўлими мутасаддиси 27 январь куни юз берган узилишда телевидениенинг ўз айби бўлганлигини тахмин қилди.
Сирдарёлик томошабиннинг Озодликка айтишича, 27 январь, кечки соат 5 ларда телевидение орқали "Янгиликлар" дастури эфирга узатилаётган вақтда телевизор экрани қоп-қора бўлиб қолган.
Телевизор экрани бир соат қоп-қора бўлиб турди. Телевизор бузилдими, деб ўйладик".
ЎзМТРК тизимида ишловчи ва исмини ошкор этмасликни сўраган техник ходимга кўра, эфирдаги узилиш свет ўчиб қолгани билан боғлиқ бўлган, автомат улаш ускунаси эса ишламай қолган:
"Электр таъминотида озгина муаммо бўлди. Свет ўчиб қолди. Муаммо бартараф этилгунча шунақа узилиш бўлди".
ЎзМТРК жойлашган Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси бўлими мутасаддиси 27 январь куни улар назоратидаги ҳудудда электр таъминотида узилиш бўлмаганини айтди.