У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Владивостокдаги 1-туғруқхонага келган Ўзбекистон фуқаросини касалхона ходимлари на пули ва на тиббий суғуртаси йўқ¸ деган асосда қабул қилмади. Кечқурун ëлғиз ўзи тўлғоқ пайтида кўчага чиқариб юборилган аëл касалхона атрофида яшовчилар ва полиция аралашувидан сўнг ичкарига олинди. Тиббиëт ходимларининг бундай совуққонлиги ҳозирда ҳуқуқ тизимлари томонидан текширилмоқда.
5 ноябрь куни кечқурун тўлғоқ ҳолатида Владивостокдаги 1-туғруқхонага Тез ëрдам билан олиб келинган ўзбекистонлик аëлни туғруқхона врач ва акушерлари қабул қилишдан бош тортди.
Воқеа тафсилотларини ўрганаëтган Приморьедаги "Адолат" ўзбеклар жамоат ташкилоти раиси Баҳодир Нураковнинг Озодликка билдиришича¸ шундан сўнг аëл туғруқхонани тарк этишга мажбур бўлган:
- Скорий олиб келган¸ лекин булар қабул қилмаган. Скорий ҳам кетворган¸ видеороликда кўрган бўлсангиз¸ булар ҳам (тиббий ходимлар-таҳр.) бақир-чақир қилишган¸ "ўзингга бориб туққин¸ нима бор бу ерда" деган гап бўлгандан кейин¸ менимча у аëл чиқиб кетган¸ дейди Нураков.
Ҳозирча шахси ошкор қилинмаëтган бу аëл бир соатдан кўпроқ давом этган тортишув ва полиция аралашуви билан ичкарига олиниши ҳамоно ўғил фарзанд туққан.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Владивосток шаҳри бўйича бошқармаси матбуот хизмати ўзбекистонлик туғаëтган аëлга тиббий ëрдам кўрсатишдан бош тортиш воқеасининг полициячилар аралашуви билан ҳал этилганини билдира туриб¸ бундай ҳолнинг шаҳарда илк бор кузатилганини қўшимча қилди:
- Бизни воқеа жойига чақиришди ва дарҳол келиб¸ аëлни туғруқ бўлимига олиб киришга ëрдам бердик. Бизнинг аралашувимиз шу ерда тугади. Воқеа тафсилотларини прокуратура¸ Тергов қўмитаси ва миграция хизмати ўрганмоқда. Айни пайтда¸ касалхона раҳбарияти ҳам воқеа юзасидан ўз текширувини ўтказмоқда. Балки касалхоналарда суғуртаси ва пули йўқ одамни ичкарига олма¸ деган қандайдир ички кўрсатма бордир. Аммо¸ назаримда¸ бундай ҳолатда тиббиëт ходимлари аëлга ëрдам беришлари керак эди. Аммо хулосани тегишли идоралар чиқаради¸ биз эмас¸ деди Владивосток полицияси ходимаси.