У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қизлар, эҳтиёт бўлинг, яширин порно камера!
Аёллар ва қизлар дунё бўйлаб ўзлари билмай порнокамера қурбонига айланишмоқда.
Бу муаммо, тўғриси ҳам жиноят, Жанубий Кореяда кўп тарқалган.
Жажжи ва илғанмас порнокамералар дўкондаги кийим алмаштирадиган хонада ҳам. ҳожатхона ва ё ошхонада ҳам аёлларни таъқиб қилмоқда.
Жиноятчилар кейин қизларнинг бу видеосини секс фантазия ҳамда пул илинжида интернетда чоп этишади.
Бу жирканч одат дунё бўйлаб ёйиларкан ва тобора разон илғанмас камералар сотиларкан, ушбу муаммо Ўзбекистон аёлларига ҳам таҳдид солиши мумкинми?, деган савол туғилади.