Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ёниб кетганлардан 31 нафари қаердан экани айтилди. Ўлим сабаби аниқланди

Ёниб кетганлардан 31 нафари қаердан экани айтилди. Ўлим сабаби аниқландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шахси аниқланган 31 марҳумнинг 23 нафари Тўрақўрғондан, 8 нафари Косонсойдан 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 29 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, жумладан, 23 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманидан сафарга чиққан фуқаролар экани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, ЎзА хабар қилди. Айтилишича, шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилган. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Автобусда ҳалок бўлганларнинг нимадан ўлгани айтилди Пайшанба куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўрганган оқтўбалик шифокорлар уларни термик куйиш туфайли қурбон бўлган деган хулосага келди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги “Казинформ” ахборот агентлигига таяниб хабар қилди.
Мой аккаунт