У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Podrobno.uz сайтининг билдиришича, 10 ноябр куни, пойтахтдаги Dedeman отелида Юлдуз Усманованинг узоқ жим-житликдан кейинги илк концерти бўлиб ўтди. Хонанда ўзининг янги «Ёнингдаман!» альбомини тақдим этди. Усмонованинг энг сўнгги шов-шувга сабаб бўлган «Гулисан» қўшиғи бевосита Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага бағишланган ва ўзбек медиасида кенг реклама қилинганди. Усмонованинг кечаги концертига сабаб, афтидан, сўнгги пайтларда Гулнора Каримовага қарши текшир-текширлар ва унинг атрофидаги кишиларга қарши қувди-қувдилар, ва уларнинг оқибатида тарозининг палласи энди бошқа тарафга босаётгани, ва хонанда ҳам бу орада ўз орзусига етишганига ишора қилиши тахмин этилмоқда.