Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Юридик университетдан ҳайдалган талаба ўз уйида осилган ҳолда топилди

Юридик университетдан ҳайдалган талаба ўз уйида осилган ҳолда топилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент Давлат юридик университетида давлат имтиҳонидан ўтолмай, ўқишдан ҳайдалган талаба йигит 8 май куни ўз уйида осилган ҳолда топилди. У ўз жонига қасд қилгани гумон қилинмоқда. Марҳумнинг собиқ курсдошларига кўра, талаба ўқишдан ҳайдалганини бир йил давомида ота-онасидан яшириб юрган. Уларнинг гумон қилишича, яшириб юрган сири ошкор бўлгач, талаба ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Тошкент Давлат юридик университетига 2016 йилда ўқишга кириб, 1-курс охирида имтиҳондан ўтолмай ўқишдан ҳайдалган собиқ талаба йигит пойтахтнинг Миробод туманидаги ўз уйида осилган ҳолда топилгани тўғрисида Озодликка марҳумнинг собиқ курсдошларидан бири хабар қилди. Марҳумни (20 ёшли Ж.Ю. - унинг тўлиқ исми Озодликка маълум, лекин ахлоқ қоидалари юзасидан таҳририят унинг исмини очиқламайди) яхши танийдиган собиқ курсдошларидан бири Озодлик билан суҳбатда талаба ўқишдан ҳайдалгани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини айтди. - Инглиз тили фанидан имтиҳонлардан ўтолмай юрди. Охири ўқишдан ҳайдалди. Инглиз тилидан якуний назорат имтиҳонлари бизда пуллик. Катта пул. Талаба бу пулни топиб беролмаган. Хорижий тил курсларга боролмаган. 2- курс талабаларидан 6,5 IELTS талаб қилинади, - деди Тошкент Давлат юридик университетининг исми сир қолишини истаган талабаларидан бири.
Мой аккаунт